Янгиликлар

ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН САҚЛАНИШ

 Жазирама иссиқдан қандай сақланиш, бундай ҳолатда қандай ҳаракат қилиш бўйича мутахассисларнинг қуйидаги тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз.

1. Ҳарорат кўтарилган иссиқдан панага ўтинг. Ҳаво ўтадиган оч рангдаги кийим (пахта матосидан тайёрланган) кийинг. Бош кийимни ҳам кийишни унутманг. Шошилмасдан ҳаракат қилинг, тез-тез панада бўлишга ҳаракат қилинг.

2. Кўп сув ичиш – тўғри сув истеъмол қилиш организмнинг хаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида ҳар куни суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Оддий ичимлик сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Пиво ва бошқа алкогол ичимликлар организмни ёмонлашишига олиб келади. Жазирама иссиқ пайтида соат 12.00 дан 16.00 га қадар кўчага чиқмаслик ва очиқ қуёшда юрмаслик тавсия этилади. Кунни шундай режалаштириш керакки, жазирама иссиқ пайтида уйда ёки ишхонада ўтказиш даркор.

3. Тез-тез душ қабул қилинг. Тез-тез душ қабул қилиш тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Сувни совутиш оқибатида ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига йўл очиб берилади.

4. Жазирама иссиқ урганда зудлик билан соя жойга, шамол бор жойга ўтиш ёки душ қабул қилинг. Танани совутишга ҳаракат қилинг.

5. Овқатланиш тартибини ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Жазирама иссиқ пайтида совуқ овқатлар ҳамда кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқатни албатта тузли бўлиши даркор. Ҳаво ҳарорати юқорилигида одам организмидан кўп миқдорда натрий чиқиб кетади.

6. Синтетик материалдан кийим кийишдан сақланинг. Табиий пахта маҳсулотларидан тайёрланган кийимлар иссиқ ҳавода қулайдир. Кепка, панама ёки шапка кийишдан уялманг. Иссиқ уриши асосан бошнинг иссиб кетишидан бўлади.

7. Бундай иссиқда кондиционерсиз қийин. Кондиционер бор хонада бўлганингизда унинг рўпарасига ўтирманг. Кондиционернинг ишлаши жараёнида қанчадан қанча бактериялар совуқ ҳаво билан бирга хонада ҳайдалиб, сурункали бронхит ва пневмонияни қўзғатади.

8. Тана ҳароратиниг совуши қўл ва оёқ мушакларини тортилишига олиб келади. Иссиқ уриши аломатларидан ( умумий чарчаш, бош оғриғи, хушни йўқотиш) юз терисини қизариб ёки оқариб кетиши, пульс меъёри бузилиши) терлаш натижасида инсон организмида сувга эҳтиёж кўпаяди, шу сабабли 80-100 мл. миқдорида сув ичиш ва оғиз бўшлиғида бир оз ушлаб туриш, баданни совутиб, сояга ўтиб, тўла баданга сув қуйиш зарур.

Абдуғулом Норматов

Вилоят ССБ аҳолини соғлом турмуш
тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний

 фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи


Фойдали ҳаволалар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech